Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўз гаражидан илон топди. Бу ҳақда у Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида хабар қолдирган.

Фото: Facebook / <span style=Potrebitel.uz" data-action="zoom" class="border lazyload" />

Фото: Facebook / Potrebitel.uz

Хабар муаллифининг қайд этишича, илон қочавериб, охири чарчаб, ғужанак бўлиб олган. Хабарга илова қилинган суратда илонни айнан шу ҳолатда кўриш мумкин.

Facebook’га жойлаштирилган илон ҳақидаги бу пост қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган, аксарият фойдаланувчилар «илонли гараж» қайси туманда жойлашганига қизиққан.

Бир гуруҳ фойдаланувчилар эса бу рангдор чипор илон экани, инсон учун хавфли саналмаслигини айтиб, уни ўлдириш ножоизлигини қайд этган. Хусусан, бир фойдаланувчи илонни тутиб, Чирчиқ дарёси атрофига қўйиб юбориш кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги хонадонларнинг биридан илон чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар