Кейинги ҳафта ўрталарида Ўзбекистонга яна иссиқ об-ҳаво қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 16—17 август кунлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати 31—37 даража орасида бўлса, 18—19 август кунлари 35—40 даража иссиқ бўлади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи ҳудудларида 41—43° гача бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳарорат 16—17 августда кечаси 10—15°, кундузи 20—25°, 18—19 августда кечаси 12—17°, кундузи 24—29° бўлади.
Изоҳ (0)