Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Bloomberg агентлиги томонидан тузилган Россиянинг энг сахий инсонлари рейтингида кетма-кет иккинчи марта биринчи ўринда қайд этилди.
Агентлик маълумотларига кўра, Усмонов 2014 йилда 172 миллион доллар миқдорида хайрия қилган, бу маблағнинг катта қисми «Санъат, фан ва спорт» жамғармаси учун ажратилган.
Шунингдек, рейтингдан Сулаймон Керимов, Виктор Вексельберг, Геннадий Тимченко ва бошқалар ўрин олган.
Изоҳ (0)