Ироқ пойтахти Бағдод яқинидаги шаҳарчада бомба ўрнатилган юк машинаси портлаши оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлиб, 200 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Портлаш Ироқ пойтахти шимоли-шарқида жойлашган Мадинат ас Садр шаҳарчасидаги бозорлардан бирида 13 август куни содир бўлган.
Минтақада фаолият юритаётган гуруҳлардан бирортаси ҳозирча ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)