2015 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори имзоланди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар беради.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.Қарор асосида тасдиқланган Низом хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.Низомга кўра, хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни банкда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб рақами очилгандан кейин амалга ошириши мумкин.Шунингдек, Низомга қайси фаолият билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорлар неча нафаргача ходим ёллаши мумкинлигини белгиловчи рўйхат ҳам илова қилинган. Унга кўра, фаолият турларига қараб, бир нафардан уч нафаргача ходим ёллаши мумкинлиги қайд этилган.Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор, фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, уч нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга. Ходимларни ёллаган ҳолда хусусий тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг тўлиқ рўйхати билан "Xushnudbek.uz" сайтида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)