Халқаро валюта фонди Хитой юани девальвациясини ижобий қадам сифатида баҳолади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
Халқаро валюта фондининг қайд этишича, юань девальвацияси курс айирбошланишида бозор механизмининг муҳим роль ўйнашига имкон беради.
Шунингдек, муайян натижа янги механизмнинг амалда татбиқ этилишига боғлиқ эканлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ банки юань курсини 1,9 фоизга пасайтириб, мамлакат миллий валютасининг 1994 йил январь ойидан буён кузатилган энг йирик девальвациясини амалга оширди.
Изоҳ (0)