Непаллик талаба Пускар Непал 1 дақиқа ичида бошига ўз оёғи билан 134 марта зарба бериб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар бермоқда Metro.
Қайд этилишича, талаба рекордлар китобига ўтган ҳафтада киритилган, бироқ у рекордни ўтган йилнинг декабрь ойида ўрнатган. Бунгача рекорд америкалик Жоэл Лейндекерга тегишли бўлиб, у 1 дақиқа ичида бошига оёғи билан 124 марта зарба бера олган.
https://www.youtube.com/watch?v=fQg5IWBXRl4
Непалнинг сўзларига кўра, у рекорд ўрнатиш учун 7—8 ой давомида ҳаракат қилган. Кунига бир неча соатдан машқ қилиб, бир пайтнинг ўзида икки оёғи билан бошига зарба бериш техникасини ўзлаштирган. У энди ўз мамлакатининг қишлоқ ҳудудларидаги камбағал аҳоли учун нимадир қилмоқчилигини маълум қилган.
Изоҳ (0)