Россияда Магадан вилояти шифохонасининг урология бўлими мудири, врач-уролог Владимир Феоктистович Третьяков 12 август куни ўзининг иш кабинетида отиб ўлдириб кетилди. Бу ҳақда шифохона расмий сайтида хабар қилинган.
«Vesti.ru» хабарига кўра, шифокорнинг хонасидан икки эркакнинг жасади топилган. Биринчи жасад Третьяковники бўлиб, иккинчиси 1946 йилда туғилган эркакка тегишли эканлиги айтилган. У дастлаб кесилган ов милтиғидан шифокорни отиб ўлдирган, кейин эса ўз жонига қасд қилган.
Қайд этилишича, Третьяков Россия президенти Владимир Путиннинг ишончли вакилларидан бири ҳамда Магадан вилояти Жамоат палатаси аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)