Корея Республикаси Қуролли кучларининг Корея Халқ Демократик Республикаси билан чегараси ҳудудига жойлаштирилган бўлинмалари тўлиқ жанговар шайлик ҳолатига келтирилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Бундай буйруқ душанба оқшомида Шимолий Корея ҳудудида ташвиқот эшиттиришларини янгилаш тўғрисида қарор қабул қилингач берилди», — деди Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги вакили.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий демаркация чизиғи ҳудудига қўшимча артиллерия бўлинмалари олиб келинган, разведка эса КХДР қўшинлари ҳаракатини узлуксиз кузатиб турибди. Шунингдек, Жанубий Корея ҳарбийларига КХДР чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичларга ўқ узса, жавоб тариқасида ўт очишга буйруқ берилган.
Жанубий Корея 4 август куни чегара ҳудудида Пхеньяннинг ҳарбий провокацияси оқибатида содир бўлган портлаш туфайли икки нафар ҳарбий хизматчиси оғир жароҳат олгач ташвиқот эшиттиришларини янгилашга қарор қилди. Психологик уруш дастури 11 йил муқаддам икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшилангач тўхтатилган эди. Энди эса овоз кучайтиргич орқали Шимол томонга Жанубий Кореянинг сўнгги янгиликлари эълон қилиб борилади.
Изоҳ (0)