АҚШ ҳукуматининг федерал ахборотномаси Россияга қарши чиқарилган кенгайтирилган санкцияга тушган шахсларнинг тўлиқ рўйхатини чоп этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий санкциянинг кучга кирганлиги ва унга 50 та компания ҳамда 11 нафар жисмоний шахс киритилганлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, санкциянинг кенгайтирилган рўйхатига:
- аввал санкцияга киритилмаган етти нафар жисмоний шахс ва олтита компания;
- РФ ҳарбий-саноат комплексига жалб этилган иккита Россия компанияси;
- давлат активларини ўмариш ва давлат мансабини суиистеъмол қилишга алоқадор бўлган украиналик тўрт нафар собиқ амалдор ҳамда уларнинг тарафдорлари;
- Александр Януковичнинг МАКО Холдинг ёпиқ акциядорлик компанияси шўъбаси;
- аввал санкцияга киритилган шахслар бошқарувчи, ҳамда капиталининг ярмидан ортиғи Россия Ташқи иқтисодий банки ва Роснефть томонидан назорат қилинувчи 35 та компания ва бошқалар киритилган.
Изоҳ (0)