Қутқарувчилар Истра сув омборидан ҳаво кемаларининг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган тўққизинчи кишининг жасадини топди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси хабарига асосланиб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 август, шанба куни Москва вилоятидаги Истра сув омбори устида гидроплан ва вертолёт тўқнашиб кетгани оқибатида жами тўққиз киши, жумладан, икки нафар бола ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)