Канаданинг Thoth Technologies компанияси июль охирида космик лифт учун пуфлаб шишириладиган минорага патент олди, дея хабар бермоқда «Ru-universe.livejournal.com».
Онтарио провинциясининг Пемброк шаҳрида жойлашган компания стратосферагача бориб етадиган, герметик сегментлардан иборат 20 километрлик минорани ишлаб чиқди. Унинг тепасига платформа ўрнатиб, ундан коммуникациялар, туризм ёки коинотга чиқиш учун учиш майдони сифатида фойдаланиш мумкин.
Денгиз сатҳига яқин бўлган майдондан учишдан фарқли ўлароқ, бундай минора тепасидан орбитага чиқиш кўпроқ самолёт парвозига ўхшайди. Астронавтлар 20 км баландликка электр лифтда кўтарилади. Космик қурилмалар орбитага чиққач, ёқилғи олиш ва юк ортиш учун яна минорага қайтиши мумкин.
Изоҳ (0)