Тожикистонда маршрутка тоғ йўлидан Панж дарёсига қулаб тушди, деб хабар беради «Nur.kz».
Фожиа республиканинг жануби-шарқида юз берди. Аниқланишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина 12 метр баландликдан дарага қулаб тушди. Ҳодиса 9 август, якшанба куни, кечки пайт Душанбе—Дарвоз автойўлидан 319 километр масофада содир бўлди.
Автомобилда саккиз нафар йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси, бундан ташқари 34 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Қурбон бўлганларнинг жасади топилиб, қариндошларига етказилди.
Изоҳ (0)