Рим папаси Франциск инсониятни урушдан бутунлай воз кечишга чақирди. Шунингдек, Хиросима ва Нагасакидаги атом ҳужуми инсониятга оммавий қирғин қуролини тақиқлаб қўйиш лозимлигини эслатиб туришини таъкидлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
Рим папаси ўзининг Ватикандаги анъанавий ваъзида ушбу фожиа шунча йиллар давомида даҳшат ва нафрат туйғуларини чақиришини айтиб ўтди. У диндорларни тинчлик, биродарлик ва халқларнинг тинч-тотув яшашини мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солишга ундади.
Изоҳ (0)