Рузаевка ҳудудидаги Куйбишев темир йўлида фавқулодда ҳодиса юз берди. Екатеринбург—Адлер йўналишидаги йўловчи поезднинг тўртта вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар беради.
Натижада бир нафар аёл касалхонага жойлаштирилди, яна тўрт кишига амбулатория шароитида ёрдам кўрсатилди.
Ҳалокат сабаби темирйўл рельси қисмларининг ўғирлаб кетилганлиги бўлиши мумкин. Ағдарилиб кетган вагонларнинг йўловчилари яқин атрофдаги станцияга етказилди, улар саёҳатини бошқа поездда давом эттириши мумкин.
Изоҳ (0)