АҚШ президентлиги лавозимига республикачилар партиясидан ўнта асосий номзод қатнашган теледебатни 24 миллионга яқин томошабин кузатди. Бу ҳақда «ТАСС» Nielsen маркетинг компанияси маълумотига таяниб хабар беради.
Теледебат 7 август куни, кечқурун Кливлендда (Огайо штати) бўлиб ўтди. CNN телекомпаниясининг таъкидлашича, теледебат шу каби тадбирлар тарихида энг катта аудиторияни тўплади.
Аксарият сиёсий шарҳловчиларнинг фикрига кўра, теледебатда миллиардер Дональд Трамп ғолиб бўлди.