Франциянинг «ПСЖ» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Анхель Ди Мария билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Аргентина терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси билан 2019 йилгача шартнома тузилди. Трансфер суммаси 63 миллион евро атрофида бўлганлиги айтилмоқда. Бу сумманинг маълум қисмини футболчининг аввалги клуби «Реал» олади.
Изоҳ (0)