Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бостондаги Тафтс университети тадқиқотчилари жаҳоннинг 187 мамлакатидаги алкоголсиз ичимликлар истеъмоли ҳолатини таҳлил қилиб, маълум бир ичимлик истеъмоли сайёранинг тегишли бир ҳудудига хос эканлигини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Масалан, Швеция ва Финляндия аҳолиси, Скандинавиянинг бошқа мамлакатлари, жумладан, исландияликлар рекорд даражада кўп — кунига 1,3—1,6 стакан сут ичади. Бу сайёрадаги кунлик ўртача кўрсаткичдан икки баробар ортиқ. Тропик ва қашшоқ мамлакатларда эса сут жуда кам ичилади.

Мевали шарбатлар эса, Колумбия ва Габонни ҳисобга олмаса, бадавлат мамлакатлар ичимлиги бўлиб чиқди. Мевали шарбатлар асосан АҚШ, Германия, Австралия ва биринчи дунёнинг бошқа мамлакатларида фаол истеъмол қилинади, энг кам эса Марказий Африка ва Хитойда ичилади.

Алкоголсиз зарарли ичимликлар истеъмоли бўйича Кариб ҳавзаси ва Мексика етакчиликни қўлга олган. Минтақа аҳолиси кунига камида икки порция газланган ичимлик истеъмол қилади, бу глобал ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўп. Масалан, хитойликлар бир кунда бир стакан «кола»нинг бешдан бирини ҳам истеъмол қилмайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда