Америкалик таниқли хонанда Гвен Стефани ва унинг турмуш ўртоғи, британиялик мусиқачи Гэвин Россдэйл ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақдаги ҳужжатлар Калифорния штатидаги судлардан бирига тақдим этилган, дея хабар берди «ТАСС» агентлиги.
Стефани ажрим сабаби сифатида эр-хотин ўртасида «енгиб бўлмас тафовутлар» мавжудлигини кўрсатиб ўтган. Салкам 13 йиллик турмуш давомида уч нафар фарзандли бўлган машҳур жуфтлик Лос-Анжелесда яшаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида: No Doubt гуруҳи яккахони Стефанининг шахсий жамғармаси 80 миллион, Буюк Британиянинг Bush рок-гуруҳи мусиқачиси Россдэйлники эса 35 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)