Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Аксай шаҳрида 16 ёшли ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилгандан сўнг, Бўрли туман прокуратураси ўз хоҳиши билан ҳаётни тарк этишни тарғиб этувчи еттита интернет сайтини ёпиб қўйиш бўйича чора кўрди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар беради.
4-сонли мактаб ўқувчиси 2014 йилнинг 25 ноябрь куни ўз жонига қасд қилган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фожиа сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишларини олиб борди. Вафот этган қизнинг аккаунтлари ўрганилганда, унинг «Ўз жонига қасд қилиш» ва «Ўз жонига қасд қилиш усуллари» каби интернет сайтларига тез-тез кириб турганлиги аниқланди.
Текширув натижасида аниқланган, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи сайтлар тўлиқ ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)