Ўтган дам олиш кунларида Эрон жанубида ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 74 даражага чиқиб, кузатувлар давридаги рекордни янгилади, деб хабар бермоқда «Zakon.kz».
Рекорд кўрсаткич Хузистон вилоятидаги Бандар Маҳшаҳр шаҳрида кузатилган. Ушбу ҳудудда сувнинг ҳарорати 33 даражагача кўтарилган.
Синоптикларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳафтада Эрон жанубида ҳаво ҳарорати 50 даражадан пастга тушмайди. Аҳоли уйлардан чиқмасликка ва кўп сув ичишга ҳаракат қиляпти.
Ердаги энг иссиқ ҳарорат 2003 йилда Саудия Арабистонида қайд этилган бўлиб, ўшанда Цельсий шкаласи бўйича 81 даража иссиқ кузатилган.
Изоҳ (0)