Россиянинг Нальчик шаҳрида ўтказилган аксилтеррор операция чоғида икки нафар жангари йўқ қилинди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Интерфакс» хабарига кўра, Нальчикнинг Александровка даҳасида отишма давом этмоқда. Жангарилардан бири гаражлар томи орқали қочишга уриниш чоғида отиб ташланган, яна бири балкондан йиқилган. Lifenews эса 6 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилган.
3 августга ўтар кечаси шаҳарнинг бир қисмига аксилтеррор операция режими жорий этилган. Александровкадаги кўп қаватли уйлардан бирида жангарилар гуруҳи аниқланган, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қуролли қаршилик кўрсатган. Кейинроқ жиноятчилар билан музокаралар бошлангани айтилган.
Изоҳ (0)