Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бош вазир Карим Масимов ва президент маъмурияти раҳбари Нурлан Нигматулин иштирокида мажлис ўтказди, деб хабар беради «Nur.kz».
Мажлисда мамлакатнинг иқтисодий аҳволи ва уни келажакда ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Остонада «Экспо-2017» кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш масаласи кўрилди.
Бундан ташқари, Қозоқ хонлигининг 550 йиллиги ва республика конституциясининг 20 йиллиги юбилейларига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
«Бозор аҳволининг ёмонлашуви, мамлакат бюджетининг аҳволи, шунингдек асосий экспорт маҳсулотлари нархининг пасайганлиги муносабати билан маблағларни тежашни йўлга қўйиш лозим. Ушбу чораларни келгуси йилнинг бюджетида ҳам назарда тутиш керак», — деб таъкидлади давлат раҳбари.
Изоҳ (0)