Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Федерал хавфсизлик хизмати собиқ офицери Александр Литвиненкони Андрей Луговой ва Дмитрий Ковтун заҳарлаган. Бу ҳақда суддаги очиқ эшитишлар чоғида якуний нутқ билан чиққан Скотланд-Ярд вакиллари маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Фото: vesti.ru

Фото: vesti.ru

«Тахминимизча, Литвиненко 2006 йил 16 октябрь ва 2006 йил 1 ноябрда полоний-210 билан заҳарланган. Луговой ва Ковтун уни заҳарлаган», — деди полиция ҳуқуқий маслаҳатчиси Ричард Хорвелл. Бироқ у бунга Россия давлатининг алоқаси бор-йўқлиги ҳақидаги қарорни суднинг ўзига ҳавола қилди.

Федерал хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси собиқ офицери Александр Литвиненко 2006 йил 23 ноябрда Лондонда вафот этган. Уни кўришга келган собиқ ҳамкасблари Андрей Луговой ва Дмитрий Ковтун билан чойхўрлик қилгач, Литвиненконинг аҳволи кескин ёмонлашган. Ўлимга радиоактив полонийдан заҳарланиш сабаб бўлгани аниқланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди