Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Донбассда айирмачилар тарафидан жангга кирган барча чеченистонлик кўнгиллилар қайтиб келганини маълум қилди, деб хабар бермқода «РИА Новости».
«У ерда кўнгиллилар бор эди, ҳозир йўқ. Сулҳ тузилгач, барча кўнгиллиларимизни уйга таклиф қилдик, уйда ўтиринглар, дедик. Ҳозир у ерда ҳеч ким бўлмаслиги керак. У ердаги безориларимизни уйга олиб келдик», — деди Қодиров.
Унинг фикрича, Украина шарқидаги можарода Россия ҳақиқатан ҳам қатнашганда, бу аллақачон билинган бўлар эди. «Одам порох ҳидини сезмаса, уруш нималигини билмайди. У ерда парламентда, кабинетларда ўтирган сиёсатчилар уруш ҳали узоқлигида у ҳақида гапиришлари осон. Уруш нималигини тушунишганда тезда қарор чиқаришади. Улар айтаётганидек Россия қатнашаётган бўлганида, буни дарҳол ҳис қилишарди», — деди Чеченистон раҳбари.
Изоҳ (0)