Жулия Робертс 13 йиллик бирга кечирилган ҳаёт ва уч нафар фарзанд Денни Модер билан никоҳини бундан кейин ҳам давом эттиришига сабаб бўла олмайди деган қарорга келди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Актрисага турмуш ўртоғининг қўллаб-қувватлаши жуда зарур бўлган пайтда Деннининг ўзини тутиши Жулия сабр косасининг тўлишига олиб келди. Яқинда Робертс оғир жудоликни бошдан кечирди. Унинг онаси саратон хасталигидан вафот этди. Бироқ Денни шундай пайтда ҳам Малибу пляжида сёрфинг билан шуғулланишда давом этди. Кўмиш маросимида ҳам қатнашмади.
Бироқ бундай вазиятларда фақат бир киши айбдор бўлмайди. Жулиянинг жуда рашкчи эканлиги анчадан бери маълум. У Модернинг телефони ва электрон почтасини текшириб турган, қачон, ким билан учрашишини кузатган.
Уларни ажрашиш ҳақида расман эълон қилишини тўхтатиб турган ягона сабаб – уч нафар фарзанди. Актрисанинг турмуш ўртоғини уларни кўриш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкинлиги хавотирга солмоқда.
Изоҳ (0)