Ҳинд океанидаги Реюньон оролида 2014 йилда бедарак йўқолган Малайзиянинг Boeing самолётиники бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган қолдиқ топилган жой яқинидан малай тилидаги ёзув туширилган шиша идиш топилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, тозалаш воситаси идиши самолёт қолдиғидан бир неча метр узоқликда аниқланган. Бироқ бу айнан йўқолган Boeing 777 самолётига алоқадорлиги тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Идиш шунчаки юк самолёти бортидан улоқтирилган бўлиши ҳам мумкин.
Аввалроқ, Реюньон оролидан топилган самолёт қолдиғидаги серия рақами Boeing 777’га тегишли экани аниқлангани ва шу сабабли экспертлар бу йўқолган лайнернинг бўлаги бўлиши мумкинлигини тахмин қилаётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)