Туркиянинг Ван вилоятида ҳаракатланаётган поезд йўлига ўрнатилган мина портлади. «Knews.kg» хабарига кўра, ҳодиса натижасида машинист жабрланган, ҳаракатдаги таркиб ва йўлга зарар етган.
Поездда 20 киши, хусусан, 17 нафар эронлик темирйўлчилар бор эди. Ҳозирги вақтда ҳаракатдаги таркиб ва зарарланган темирйўл қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хавфсизлик кучлари эса темирйўлга портловчи ускунани ўрнатган экстремистларни излаб топиш бўйича операция бошлаган.Аввалроқ Туркиянинг Карс вилоятидаги темирйўлда, шунингдек, «Анқара — Теҳрон» темирйўлида Курдистон ишчи партияси жангарилари томонидан портлашлар амалга оширилган, Карсдаги воқеалар натижасида бир ишчи ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)