Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши туфайли йўловчилар оқими ошиши муносабати билан 1 август куни Тошкент метросининг «Юнусобод» йўли эрталаб соат 5:00 дан иш бошлайди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Meтрoнинг «Чилонзор»ва «Ўзбекистон» йўллари одатдагидек эрталабки соат 5:00 дан бошлаб ишлайди. Поездларнинг энг тиғиз оралиғи эрталаб соат 6:00 дан кейин 2,5—3 дақиқани ташкил этади.
Қайд этилишича, ўтган йили шаҳар ҳокимининг фармойиши билан ерусти транспорти соат 6:00 дан йўлга чиққан. Охирги бекатга боргач, барча транспортлар жадвалдаги вақтни кутмасдан орқага қайтган. Шунингдек, ОТМларга олиб борадиган қатор кўчалардаги ҳаракат тўхтатилган.
Изоҳ (0)