Япониялик аёллар дунё бўйича энг узоқ умр кўриши аниқланди, деб хабар беради «Newskaz.ru» Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 июль, пайшанба куни чоп этган маълумотига асосланиб.
2014 йилнинг якунлари бўйича статистика маълумотларига кўра, Японияда ўртача умр кўриш давомийлиги ўсган. Эркаклар ўртача 80,5 йил, аёллар эса 86,83 йил яшаши аниқланди.
Вазирликнинг таъкидлашича, япон аёллари эркакларга қараганда 6,33 йил кўпроқ умр кўради. Чоп этилган жадвалдаги маълумотлар япониялик аёлларнинг дунё бўйича энг узоқ умр кўриши ҳақида гувоҳлик беради.
Изоҳ (0)