Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг биринчи рақамли маркетологи Игорь Манн Avtotest компаниясининг расмий маслаҳатчисига айланди. Бу ҳақдаги хабар компаниянинг Facebook’даги саҳифасида пайдо бўлган.

Фото: Avtotest

Фото: Avtotest

Avtotest компанияси жамоаси билан ташкиллаштирилган алоҳида учрашувда Игорь Борисович амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишган. Шунингдек, у Avtotest томонидан йўлларда хавфсизликни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз фикр ва тахминларини билдирган.

«Avtotest’нинг Игорь Манн билан ҳамкорлиги биринчи рақамли маркетологнинг кўплаб оммабоп китобларида келтирилган асосий қоидалар — катта ҳарфдаги Мижозга муносабат, чуқур ўйланганлик ва қулайлик, сифатли хизмат, бизнеснинг фойда олишга эмас, балки мижозлардан миннатдорчилик эшитишга йўналтирилганлиги каби тамойилларга амал қилишни назарда тутади», — дейилади компания хабарида.

Фото: Avtotest

Фото: Avtotest

Игорь Манн Россияда маркетинг бўйича энг талабгир амалиётчи тренер бўлиб, бу билан 1993 йилдан буён шуғулланиб келади. Манн Россия маркетологлар гильдияси версияси бўйича йил маслаҳатчиси деб топилган.

Шунингдек, у «100 фоизлик маркетинг», «Бюджетсиз», «Маркетинг машина» сингари оммабоп китоблар муаллифи, «Манн, Иванов ва Фербер» нашриёти, «Ақл кучи», «Маркетинг Машина», Push Books интернет лойиҳалари ҳаммуассиси ҳисобланади. Америка, Европа ва Россия компанияларида иш тажрибасига эга. 12 йилдан ошиқроқ маркетинг бўйича директор бўлиб ишлаган, шундан 5 йилини АҚШнинг Lucent ва Avaya компанияларида ўтказган. Россия бўйлаб доимий равишда очиқ ва корпоратив тренинглар ўтказиб келади. Унинг тренинг ва семинарларида 500 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди