Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан селфига тушди. Бу ҳақда Қодировнинг ўзи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилиб, суратни ҳам илова қилган.
«Мен суратга олишни жуда яхши кўраман. Имкон бўлиши билан қўлимга фотокамера оламан. Бугун мен Россия ҳукумати раҳбари, биринчи рақамли фотограф Дмитрий Медведев билан селфига тушишга муваффақ бўлдим. Мен у ўзининг бўш вақтини Россия табиати, тарихий жойлар ва манзараларни суратга олишга бағишлашини биламан», — деб ёзган Қодиров сурат изоҳида.
Изоҳ (0)