Мексика шимолидаги Чиуауа штатида саккиз кишидан иборат оила шафқатсизлик билан ўлдириб кетилган, деб хабар беради «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга қараганда, оила Каса-Кемада тумани ҳудудидаги йўллардан бирида автомобилда кетаётиб камуфляж кийган кишилар томонидан ўғирлаб кетилган. Аввал бошда тўққиз киши қўлга олинган бўлиб, улардан бири қочишга муваффақ бўлган ва полицияга олиб қочиш ҳақида хабар қилган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, катта кўламдаги қидирув ишларини амалга ошириш натижасида дастлаб уч нафар, кейинроқ яна беш нафар ўғирлаб кетилганларнинг жасади топилган. Уларнинг боши танасидан жудо қилинган эди. Маълумотларга қараганда, улар шу ҳудудда ўтин тайёрлаш билан шуғулланган бўлиши мумкин. Бошқа кўрсатмалар эса уларнинг ноқонуний марихуана етиштиришга алоқадор эканлигини маълум қилади.
Изоҳ (0)