Хитойнинг Синьцзян вилояти фуқароси сайр чоғида ноёб ҳайвонга дуч келди. Чэнь Вэньцзе дунёдаги энг кичкина кемирувчи – митти уч бармоқли қўшоёқни топиб олди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар беради.
Чэнь Хотан уезди йўлида кетаётиб, машинаси ғилдирагига кичик жониворнинг сакраганини кўриб, уни тўхтатди. У сув бутилкасининг қопқоғидан сал каттароқ бўлган кемирувчини кўриб ҳайратда қолди. Чэнь уни бўшаган газли сув бутилкасига солиб, уйига олиб кетди. У янги дўстини кузата туриб, унинг уйқуни жуда яхши кўришини ва кунига 17 соатгача ухлаши мумкинлигини аниқлади.
Хитойлик эркак бу ёқимтой жониворни олимларга кўрсатди. Мутахассислар у дунёдаги энг кичкина кемирувчи – ноёб митти учбармоқли қўшоёқни топиб олганлигини қайд этди. Кемирувчининг узунлиги беш сантиметрга яқин бўлиб, вазни беш-олти граммни ташкил қилади.
Изоҳ (0)