Украинанинг БМТдаги доимий вакили Юрий Сергеевнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаси хакерлар ҳужумига учради, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
«Диққат! Украинанинг БМТдаги доимий вакили Юрий Сергеевнинг Twitter’даги саҳифаси бузилган», — дея хабар берган Украина Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
УВАГА!Акаунт Постійного предст-ка України про ООН @Yuriy_Sergeyev зламано! ATTENTION!Account of UA Perm Repr to UN @Yuriy_Sergeyev is hacked
— MFA of Ukraine 🇺🇦 (@MFA_Ukraine) July 28, 2015
Сергеевнинг саҳифасида ушбу ҳаракат «Правий сектор» номидан «бутун дунёга мурожаат қилиш учун» қилингани ёзилган. Бузилган саҳифада Украина ҳукумати аҳолига босим ўтказиш, мустақил оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилиш, контрабанда ва наркотиклар савдосига ҳомийлик қилишда айбланган.
Изоҳ (0)