Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона нашриётида тарих фанлари доктори Эркин Охунжоновнинг «Ўзбекистон ахборот маданияти тарихи» номли асари чоп этилди, деб хабар беради «Jahonnews.uz».
Унинг кириш қисмида асар матнли хабарларнинг барча қадимий шакллари, жумладан тошларда, лой ва ёғоч парчасида қолдирилган ёзувлардан тортиб тери ва қоғоздан ишланган китобларгача, қолаверса эрамизнинг IV асрига оид кодексларни ҳам ўз ичига олиши таъкидланган.
Шунингдек, асар саҳифаларида жаҳон фан ва маданий меросига улкан ҳисса қўшган дунёга машҳур Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Ал-Фаробий, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино каби олимлар, шоир ва файласуфларнинг ижоди ёритилганлигини кўришимиз мумкин.
Ушбу асар чоп этилиши режалаштирилаётган монографиялар туркумининг биринчи китоби ҳисобланади.
Изоҳ (0)