Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

GM Uzbekistan компанияси 27 июлдан Labo моделини сериялаб ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзавтосаноат

Фото: Ўзавтосаноат

Умумий қиймати 5,9 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида йилига 5 минг дона Labo автомобилларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Chevrolet Labo — юк кўтариш қуввати 550 килограммгача бўлган кичик юк машинаси бўлиб, у Damas моделининг шаҳар ва қишлоқ жойларда қисқа масофаларга юк ташиш учун мўлжалланган борт кузови очиқ модификацияси ҳисобланади.

Автомобиль 38 от кучига тенг 0,8 литр ҳажмли уч цилиндрли двигатель, беш босқичли механик узатмалар қутиси билан таъминланган.

Қайд этиш жоиз, бу «Хоразм Авто» заводида ишлаб чиқариладиган учинчи модель бўлади. Бунгача Хоразмдаги корхонада Damas ва Orlando автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

Фото: «1tachniki.ru»

Фото: «1tachniki.ru»

Фото: «stblizko.ru»

Фото: «stblizko.ru»

Фото: «autowini.com»

Фото: «autowini.com»

Фото: «anhor.uz»

Фото: «anhor.uz»

Изоҳ
Асосий янгиликлар