Автомобильни бошқариб кетаётган аёллар шу иш билан банд эркакларга нисбатан икки баробар кам селфига тушади. Бу ҳақда, «РИА Новости»нинг хабар беришича, Британия профессионал ҳайдовчилик институти (IAM) томонидан ўтказилган сўровдан сўнг маълум бўлди.
Сўровномада қатнашганларнинг тўққиз фоизи сўнгги бир ой давомида рулда ўтириб, селфига тушганини тан олган. Тадқиқотда қатнашганларнинг саккиз фоизи эса автомобилни ҳайдаб кетаётган вақтида видеоқўнғироқлардан фойдаланганини маълум қилган.
IAM’нинг қайд этишича, «автомобилни бошқариш вақтида смартфондан фойдаланиш алкоголнинг рухсат этилган даражасини истеъмол қилган ҳолда ёки наша таъсирида машина ҳайдашдан-да хавфлироқ» экани 2012 йилги тадқиқотлардаёқ тасдиқланган эди.
Сўнгги тадқиқот натижалари рулда ўтирган ҳолда видео кўриш ҳолатлари 18-24 ёшлилар орасида 13 фоизга, 25-32 ёшлилар орасида эса 15 фоизга ўсганини кўрсатди. Машина ҳайдаш вақтида интернетдан фойдаланиш кўрсаткичи эса 18-24 ёшлилар орасида 27 фоизга, 25-34 ёшлилар орасида эса 34 фоизгача ортган.
«Шунга қарамай, Британияда смартфондан фойдалангани учун жаримага тортилган ҳайдовчилар сони 2014 йилга нисбатан 40 фоизга камайган», — дейилади IAM тадқиқотида.
Изоҳ (0)