Туркия шарқида мамлакатни Эрон билан бирлаштирувчи газ қувури портлатиб юборилди. Натижада газ таъминоти тўхтаб қолди, деб хабар беради «Eurointegration.com.ua».
«Портлаш оқибатида ёнғин юзага келди, бироқ у тезда бартараф этилди. Таъмирлашдан сўнг газ таъминоти тикланади», — дейди Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Танер Йилдиз.
Унинг сўзларига қараганда, ҳужум мамлакатнинг Эрон билан чегарасидан 15 километр масофада содир этилган.
Изоҳ (0)