Грузия аксилкоррупция қонунига киритилган ўзгаришларга биноан, давлат хизматчиларига бир йилда бериладиган совғаларнинг умумий қиймати 2000 лари (тахминан 900 доллар) дан ошмаслиги зарур, деб хабар бермоқда «Грузия-Online».
Шунингдек, битта алоҳида совғанинг қиймати 1000 ларидан ошмаслиги керак. Амалдаги қонунчиликка биноан, грузиялик амалдорлар ўзларининг йиллик даромадининг 15 фоизлик қийматидан ошадиган совғаларни олиши мумкин эмас, алоҳида битта совғанинг қиймати эса даромаднинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим эди.
Грузияда 2004 йилдан буён коррупцияга қарши кенг кураш кампанияси эълон қилинган бўлиб, мамлакатнинг бош вазир Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги ҳозирги раҳбарияти ҳам давлат органлари ва амалдорлар фаолияти шаффофлигини таъминлашни қўллаб-қувватлашини айтиб келади.
Изоҳ (0)