Халқаро валюта жамғармаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоиз ҳисобида қарздорлик даражаси энг юқори бўлган давлатлар рейтингини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Унга кўра, биринчи ўринда Япония қайд этилган. 1990 йиллардан буён иқтисодиётида стагнация кузатилаётган Япониянинг ташқи қарзи ЯИМнинг 246,14 фоизини ташкил этади. Инқироз ботқоғига кириб қолган Греция эса 172,73 фоиз билан иккинчи ўринда кўрсатилган.
Шунингдек, 20 та давлатдан иборат рўйхатдан Италия, Ямайка, Ливан, Эритрея, Португалия, Кабо-Верде, Бутан, Ирландия, Гренада, Антигуа ва Барбуда, Бельгия, Кипр, АҚШ, Барбадос, Гамбия, Испания, Сингапур ва Франция ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)