Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қизи, Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева болалар уйидан бола асраб олди, дея хабар бермоқда «Охu.az» жамғарма ижрочи директори Анар Алекперовга таяниб.

Фото: охu.az

Фото: охu.az

«Болалар уйлари ва мактаб-интернатларга мунтазам равишда ташриф буюриш натижасида у ердаги болалар билан илиқ муносабатлар юзага келади. Шундай алоқалар туфайли Лайло Алиева ота-онаси васийлигидан маҳрум бўлган қизчага чин дилдан боғланиб қолди ва уни асраб олди», — деди Алекперов.

Маълум бўлишича, қизчанинг исми Амина. У Лайло Алиеванинг эгизак ўғил фарзандларига сингил бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лайло ўз Instagram’ида мусиқачи ва Crocus Group компанияси вице-президенти Эмин Агаларов билан ажрашганини эълон қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар