Американинг Висконсин штатида 26 июль, якшанба куни кичикроқ самолётнинг қулаб тушиши натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Канада ишлаб чиқарган Zodiac CH601 самолёти маҳаллий авиашоуга йўл олган эди. У Кеноша округида далага қулаб тушди. Самолётдаги учувчи ва йўловчи ҳалок бўлди.
АҚШ федерал авиация бошқармаси текшириш ишларини бошлади.
Изоҳ (0)