АҚШнинг Сиракуз университети профессори Сем Ван Акен пайвандлаш йўли билан 40 хилдаги мева берувчи дарахт яратишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда “Nur.kz”.
Ушбу дарахтда бир вақтнинг ўзида олхўри, шафтоли, ўрик, олча, гилос сингари меваларнинг турли навлари ўсади. Йилнинг катта қисми давомида у оддий дарахтдек кўринади, бироқ баҳор келганда у турли хилларда гуллайди.
https://youtu.be/ik3l4U_17bI
Профессор ўз тажрибаларини 2008 йилда бошлаган бўлуб, битта дарахт яратишга ўртача беш йил кетади. Ҳозиргача турли музейларда, жамоатчилик марказларида ва шахсий уйларда 16 та кўп мевали дарахт ўсмоқда.
Изоҳ (0)