Буюк Британия қироличаси Елизавета II тахтни бошқариш давомийлиги бўйича рекорд ўрнатиладиган кунни тантанали нишонлайди, деб хабар беради «ТАСС».
«У 9 сентябрь куни тадбир уюштиришга рози бўлди. Шу санада қиролича Викториянинг 63 йил-у 216 кундан иборат бошқарув даври рекорди янгиланади», — дейилади The Daily Mail нашр хабарида.
Тантанали маросим ўтказиладиган жой аниқлаштирилмаган. Бироқ бу даврда қиролича ва унинг турмуш ўртоғи Балморал қасрида таътилда бўлиши туфайли маросимнинг Шотландияда ўтказилиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)