Хитой ўйин консолларини сотиш ва ишлаб чиқаришга қўйилган тақиқни бутунлай бекор қилади, деб хабар бермоқда Meduza. Ҳозиргача хорижлик ишлаб чиқарувчилар фақатгина Шанхайда ишлаши мумкин эди.
Шу тариқа дунёнинг аҳолиси энг кўп давлати Sony, Microsoft ва бошқа гигантлар учун ўз бозорини очади. Консоллар тақиқлангани туфайли Хитойда мобил ва компьютер ўйинлари бозори жуда ривожланган, шунингдек «тақиқланган» Xbox ва PlayStation сотиладиган қора бозор мавжуд эди.
Ўйин консоллари маҳаллий ёшларга зарар келтиради, деб ҳисоблангани учун 2000 йилда тақиқланган. 2014 йилда тақиқ дастлаб Шанхайда, кейин бошқа минтақаларда олиб ташлана бошланган ва бу тажриба муваффақиятли деб ҳисобланган.
Изоҳ (0)