«Араб коалицияси»ни бошқараётган Саудия Арабистони 27 июлга ўтар кечасидан бошлаб Яманда хусий қўзғонлончиларига қарши ўтказаётган ҳарбий операциясини беш кунга тўхтатади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Яман президенти Мансур Ҳодийнинг 2015 йил 24 июль куни қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Саудга йўллаган мурожаатига асосан беш кунлик сулҳ маҳаллий вақт билан 26 июль соат 11:59 дан бошланади», − дейилади коалиция қўмондонлиги хабарида. Шунингдек, хусийларнинг ҳар қандай провокациясига жавобан ўқ узилиши қайд этилган.
Жорий йил баҳорида Ямандаги можаро кескинлашганидан буён ўт очишни тўхтатиш режими икки марта жорий қилинган, бироқ икки марта ҳам томонлар уни бузиб, бир-бирини айблаган. БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда 21 миллион яманлик ёки мамлакатнинг 80 фоиз аҳолиси гуманитар ёрдамга муҳтож. Жумладан, 13 миллион киши озиқ-овқатга, 9,4 миллион киши тоза сувга муҳтож.
Изоҳ (0)