Туркия полицияси Истанбулда аксилтеррорчилик операциясини бошлади, деб хабар беради «ТАСС». Беш мингдан ортиқ тартиб сақловчилар вертолётлар кўмагида ИШИД террорчилари ва кудр жангарилари қидирувини амалга оширмоқда.
Туркия ҳукумати ИШИД билан курашни кучайтиришга қарор қилди ва бугун тонгда Туркия Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари Сурияда жойлашган жангариларнинг тўртта объектига зарба берди.
23 июль, пайшанба куни мамлакат бош вазири Ахмет Довудўғли Анқарада хавфсизлик масалалари юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди. Унда ҳарбий маҳкама ва миллий разведка хизмати раҳбарлари иштирок этди.
Изоҳ (0)