Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили ўз ҳудудини иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришда Сингапур тажрибасидан фойдаланмоқчи, деб хабар берди «Segodnya.ua».
«Кеча Украина ислоҳотлар миллий радаси мамлакатда биринчи марта минтақани Сингапур модели бўйича иқтисодий ривожлантириш кенгашини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу инвесторлар учун ягона ойна бўлади», — деди Саакашвили.
Унинг сўзларига кўра, бугун Жанубий Пальмирага эронлик тадбиркорлар ташриф буюрган. «Биз бошқа кўплаб украиналик ва халқаро инвесторларни кутамиз, уларнинг ёрдамида янги иш ўринларини яратамиз», — деди губернатор.
Изоҳ (0)