Қирғизистонда бўлиб ўтадиган «Мейкин Осиё» халқаро мусиқа фестивалида Осиё ва Европанинг энг яхши ижрочилари иштирок этади. Шунингдек, унда Туркия, Россия, Жанубий Корея, Хитой ва Япония каби давлатларнинг эстрада юлдузлари меҳмон бўлади, деб хабар беради «Knews.kg».
«Мусиқа фестивалининг мақсади Қирғизистон маданиятини янада ошириш ва уни бутун дунёга кўрсатишдан иборат. Фестивалнинг савиясини кўтариш учун иштирокчиларни ўзимиз танладик», — дейди маданият ишлари бўйича вазир Олтинбек Мақсудов.
Фестивалда 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган, санъат соҳасига энди кириб келган ёш ижодкорлар, шунингдек, халқаро танлов лауреатлари ҳам иштирок этиши мумкин. Қатнашчиларни муносиб баҳолаш учун санъат ва маданият арбобларидан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати ташкил этилади.
Изоҳ (0)